КИМДАН ЁМОНЛИК КЎРСАНГИЗ ШУ ИШНИ ҚИЛИНГ

2024 ж. 17 Қаң.
491 Рет қаралды

Ассалому алайкум азиз биродарлар, хар бир қўйилаётган видеоларга асло бефарқ бўлманг. Видеони кенг тарқалиши учун видеога лайк босишни унутманг. Пайғамбаримиз Мухаммад САВ сабабчи бўлган қилган билан баробардир деганлар. Ишооллох бу сабаб сиз хам ажру савобларга эга бўласиз.
Фаришта
Ривоят қилишларича, дунёга келишга ҳозирланаётган чақалоқ Тангри таолодан сўради:
- Эй Аллоҳим, мени дунёга келтиришинг ҳақида айтишди. Аммо у ерда қандай яшайман, ҳали жуда кичик ва кучсиз бўлсам?..
- Қўрқма, - деган жавоб бўлди унга, - фаришталаримдан бири ҳамиша олдингда бўлади, у сени яхши кўради, асраб-авайлайди. Унинг кучли муҳаббатини доимо ҳис қилиб турасан ва бу билан бахтли бўласан.
- Лекин инсонлар менга гапиришса, уларни қандай тушунаман, ахир, тилларини билмайман-ку?
- Ёнингдаги фариштанг сенга дунёдаги энг гўзал ва ёқимли сўзларни сабр-тоқат, муҳаббат ила ўргатади.
- Агар сен билан гаплашишни истасам-чи, унда нима қиламан?
- Фариштанг сени қўлларингни очиб, менга дуо қилишга ўргатади.
- Аммо дунёда ёмон инсонлар ҳам бор деб эшитдим, уларнинг ёмонлигидан мени ким қутқаради?
- Фариштанг то ёнингда экан, ҳар доим сени улардан асрашга интилади.
- Ҳаммаси яхши-ку... фақат сени кўра олмаслигимдан маҳзунман...
- Ғам ема, фариштанг сенга мен ҳақимда гапириб беради ва менга етишиш йўлларини ўргатади.
Чақалоқ ёруғ дунёга кетишга чоғланаркан, қалбидаги энг сўнгги саволга ҳам жавоб олишга интилди:
- Аллоҳим, фариштамнинг исми нима?
- Фариштанг исмини билишинг шарт эмас, сен уни «онажон» деб чақирасан...

KZhead