Ечим Исломда

Ечим Исломда

Оллоҳ Таъало барча умматлар - халқлар ўртасида адолат машъаласини баланд кўтариш ҳамда Исломни бутун оламга ёйишдек шарафли вазифани ишониб топширган мусулмон умматининг ўз Исломига қайтиш фурсати етиб келди.

У ўз Исломига қайтиб, уни ақлга асосланган эътиқод ва комил тузум сифатида қабул қилсин. Кейин эса унга асосланиб ҳаёт йўлини белгилаб олгач, Ислом эътиқодидан ўзининг фикрлари учун бир асос-қоидани, Ислом ҳукмларидан муаммоларига ечимларни, исломий тушунчалардан ўзи учун муайян дунёқарашни, исломий фикрлар билан бутун оламга рисолат ва фикрий етакчиликни қўлга киритсин. Зеро, мусулмонлар халқлар ва миллатлар ўртасида энг юқори мавқени фақат Ислом туфайлигина эгаллаган. Бу Умматнинг ғолиб ва музаффар бўлишининг ягона сабабчиси ҳам, азиз ва мукаррам бўлишининг бирдан-бир йўли ҳам ягона Исломдир. Иззат Оллоҳники, Пайғамбарники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқларгина буни билмайдилар.

📨 Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, инша Оллоҳ!

Бейне
KZhead