"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Абдулхай Каримов | Jumboqli quti

2024 ж. 25 Сәу.
811 Рет қаралды

"Жумбоқли қути" кўрсатуви
"Тошкент" телеканали
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Пікірлер
  • Маза килдик рахмат оллохим рози булсин.

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
  • Ассалому алайкум Абдулхай ака боризга шукур Курбонов ойиласидан котта салом Сизни кутамиз.

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
  • Офарин.

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
  • Курбонов.Тулкинжон рахматлини ойиласи куриб утирибди боризга шукур умрингиз узок булсин.опажоним билан куша каринг.узбегим узингсан дардкашим.содда дил ширин суз дардкашим.

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
  • Офарин

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
  • Маладес.

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
  • Саломат булинг

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
  • ❤❤❤❤❤

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
  • Босинг газни.

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
  • Камтар инсонсиз.офарин.

    @jamilaqurbonova@jamilaqurbonova17 күн бұрын
KZhead