Malak (milliy o'zbek seriali) 72-qism | Малак (миллий ўзбек сериали)

2021 ж. 29 Қар.
29 355 Рет қаралды

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телеканали орқали намойиш қилинган «Малак» миллий сериалининг биринчи фасли томошабинлар кўнглидан муносиб жой эгаллади. Тақдирнинг оғир ва бешафқат синовлари орасида қолган, шунда ҳам инсонга, аёлга хос фазилатларни йўқотмаган, кўргуликларга қарши ирода ва матонат билан курашган Малак бирда ташвишли, бирда эса қувончли бўлган изтиробу кечинмалари билан ўз томошабинларини топиб улгурди. Сериалнинг иккинчи фаслини томошабинлар интиқлик билан кутишди десак адашмаймиз. Назар Эшонқул, Наргиза Усенбаева, Ҳуснора Рўзматова ҳамкорлигида ёзилган «Малак» телесериали иккинчи фасли олтмиш қисмдан иборат бўлади. Мелодрама жанридаги ушбу ўткир сюжетли сериалнинг режиссёри биз яхши таниган Хуршид Ҳасановдир. Сериал ижодкорлари “Малак” сериалининг иккинчи фасли ҳам томошабинлар қалбидан муносиб жой эгаллашига умид қилмоқдалар.
Саҳналаштирувчи режиссёр: Хуршид Ҳасанов
Сценарий муаллифлари: Наргиза Усанбоева, Ҳўснора Рўзматова
Саҳналаштирувчи оператор: Элмурод Йўлдошев
Саҳналаштирувчи рассом: Зоҳид Мирахмедов
Бастакор: Хуршида Ҳасанова
Овоз режиссёри: Дилшод Ертуганов
Овозлаштириш режиссёри: Фахриддин Шамсиматов
Монтаж режиссёри: Ҳусан Абдуллаев
Режиссёрлар: Аброр Аҳмедов, Асқар Тоғаев
Продюсер: Тоҳирбек Қўчқорбеков
Грим бўйича рассом: Гулноза Турғунова
Либослар бўйича рассом: Дилрабо Ражабова
Бош ролларда:
Райҳона Асадова
Дилниёз Ғаффоров
Маъруф Алиев
Комила Абдуллажонова
Азиза Ёқубова
Даврон Отажонов
Ойбек Собиров
Гулчеҳра Жамилова
Раъно Зокирова
Ойша Жўраева
Гулрухсор Райимқулова
Муяссар Бердиқулова
Шоҳида Узоқова
Хосият Ҳусанова
Ҳуснора Рўзматова
Ёқуб Ахмедов
Бахтиёр Мусаев
Нодирабегим Шодмонова
Элмира Раҳимжонова
Санжар Сатторов
Фарҳод Абдуллаев

KZhead