Bu ishni qilsangiz Allohdan 12 ta mukofot keladi

2024 ж. 26 Сәу.
4 019 Рет қаралды

Аллоҳ таоло: «Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар...», деди (Нур сураси, 30- оят).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Назар солиш шайтоннинг заҳарли ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ азза ва жалла унга қалбида ҳаловатини топадиган иймон беради», дедилар» (Имом Ҳоким ривоят қилган).
1. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни гуноҳкорлик алами ва азобидан сақлайди.
2. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбда тақвони кўпайтиради.
3. Кўзни ҳаромдан сақлаш кўзларни ва юзни мунаввар қилади.
4. Кўзни ҳаромдан сақлаш илм йўлларини онсонлаштиради, қалбдаги нур воситасида ҳақдан ботилни ажрата олади.
5. Кўзларни ҳаромдан сақлаш қалбга қувват, собитлик ва шажоат беради. Қўрқишга лойиқ бўлган Зот фақат Аллоҳ эканлиги ҳиссини кучайтиради.
6. Ҳаромга қарамаслик шаҳватга асир бўлишдан асрайди ва қалбга ёруғлик, сурур бағишлайди.
7. Кўзларни ҳаромдан сақлаш жаҳаннам эшикларидан бирини ёпади ва банданинг Аллоҳга дўст бўлиш даражасини кўтаради.
8. Ҳаромга қарамаслик ақлни қувватлантиради. Амалларнинг оқибатини ўйламаслик эса ақлнинг заифлашишига олиб келади.
9. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни ғафлат ботқоғидан сақлайди. Ҳаромга қараш банда билан жаннат ўртасида парда ҳосил қилади.
10. Кўзни ҳаромдан Аллоҳнинг амрига итоат қилиш нияти билан сақласа, банда бу дунёда ҳам, охиратда ҳам улуғ саодатга эришади.
11. Ҳаромдан кўзни сақлаш заҳарли ўқнинг қалбга қадалишига ва шайтоннинг қалбга киришига тўсқинлик қилади.
12. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбга жаннатга олиб борувчи амаллар билан машғул бўлиш истагини беради.

Пікірлер
  • Ассалому алайкум Варахматуллоху Вабаракотуху Оллохим сиздан рози булсин Хар бир Мумин Мусулмонлани гунохларимизди кечирсин

    @gulcinyildiz9781@gulcinyildiz978116 күн бұрын
  • Ассалом алайкум Аллохим Рози булсин вокия сурасини едласангиз иложи булса Рахмат

    @user-zg8fl5cs3q@user-zg8fl5cs3q16 күн бұрын
  • Ассалому алуйкум ва рахматуллохи ва баракатух рахмат сизга Аллохим рози булсин😢😢😢

    @dilafruztoshmatova4117@dilafruztoshmatova411715 күн бұрын
  • Assalomu alaykum va Raxmatullohu va barakatuh Bizga o'rgatayotgan ilimingizdan ALLOH rozi bolsin

    @marifat1999@marifat199916 күн бұрын
  • Rahmat sizga Minnatdorman

    @abdulazizsalimov1383@abdulazizsalimov138315 күн бұрын
  • Rahmat, ukam

    @venerakadirova2695@venerakadirova26959 сағат бұрын
  • Assolom alaykim Raxmat 👍

    @Roma1987..@Roma1987..13 күн бұрын
  • Assalamualaikum bradar ozan duwasini ýatlaşga ýatdam. Beriň

    @user-qf4uy3ue5w@user-qf4uy3ue5w16 күн бұрын
  • Assalomu alaykum Alloh rozi bulsin yasin surani yodlatsangiz iloji buĺsa

    @MamurjanRasulow-lj1zt@MamurjanRasulow-lj1zt14 күн бұрын
KZhead