▶️ “Мишкотул Масобийҳ китоби”Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ “Намоз ҳақидаги ҳадислар/02/

2024 ж. 10 Мам.
375 Рет қаралды

▶️ “Мишкотул Масобийҳ китоби”дан
Шайх Алоуддин Мансур
роҳимаҳуллоҳ
#Мавзу:
“Намоз ҳақидаги ҳадислар”./02/
Намл - чумоли (қумурсқа)
“....Оёғомиз остидаги мана шу митти ҳашаротга бу қадар фаҳму фаросат ато этган Зотнинг Қудратига салламно! Дарвоқеъ, чумолиларнинг яхшигина “тадбиркор” эканликларига яна бошқа мисоллар ҳам йўқ эмас. Чунончи улар омборларига йиғиб-тўплаган буғдойларининг кўклаб кетмаслиги учун албатта ҳар битта донни ўртасидан бўлиб-майдалаб қўядилар, агар донга нам тегиб қолган бўлса, уни уяларидан ташқарига чиқариб қуритиб оладилар! Яратганнинг бу янглиғ ҳикматларидан ҳайратларга тушмасдан иложимиз йўқ. Шу ўринда, азиз ўқувчим, тафсир мутолаасидан бир нафас тин олсангиз-да, ушбу ояти каримани ўқиб-ўрганиш ва шарҳлаш асносида содир бўлган ва мени бениҳоя ҳайратларга солган бир воқеани Сизга ҳикоя қилиб ўтсам: Ажабо, ўрганаётганимиз “Чумолилар” деб аталган суранинг мана шу, чумолилар ҳақидаги 18-оят тафсирини бошлаган соатимдан иш столимда турган 5-6 қадимий тафсир китобларининг очиқ саҳифалари ва столнинг бутун сатҳи кутилмаганда қумурсқалар билан тўлиб кетди. Юзлаб қумурсқалар гўё мен ёзаётган чумолилар қиссасини ўқимоқчи бўлгандек саҳифадаги битилган сатрлар устида югуриб юришар эди. Аввалига мен бу ҳолга кўп ҳам кўнгил бурмасдан ўз ишимда давом этавердим. Аммо дарсхонамга кириб қолган набирам: “Вуй мунча бу жой қумурсқабозор бўлиб кетибди, келинг, тозалаб берай”, деб қўлидаги дока билан стол устидаги биронта қумурсқани қолдирмай сидириб олганидан кейин, саноқли дақиқаларда бу жой яна худди аввалгидек “қумурсқабозор”га айланганини кўрганимдан кейин ва хаонининг бошқа жойларида, ҳатто қўл узатса етгудек жойдаги устида мева-чева ва ширинликлар турган хонтахтада ҳам бирон қумурсқа йўқлигини кўрганимдан кейин бу митти, меҳнаткаш ва фаросатли жониворларнинг тафсиримизга ташриф буюришлари беҳикмат бўлмаса керак, деб ўйланиб қолдим. Бироқ, бу ташрифни бирон нарса деб таъвил қилишга ожиз эдим. Дастлаб наҳотки мана шу митти жониворлар ояти карима маъносини тушунсалар, сўз улар тўғрисида бораётганини биласалар, деб ажабландим, бироздан кейин “Тафсири Бағавий”дан “намл” сўзиинг маъноси “кичкина чумоли яъни, қумурсқадир”, деган иборани ўқиб, ёки улар оятда зикр қилинган чумоли эмас - у жойда биз қумурсқалар ҳақида сўз боради, деб таржимадаги хатойимизни кўрсатиш учун тўпланиб келганмиканлар, деб ўйладим. Ҳаммадан ҳам қизиғи мана ўша оят тифсирини битириб, навбатдаги оятга ўтганимда содир бўлди - ҳамма ёқни тўлдириб югуриб юрган қумурсқалар “қўшини” саноқли сонияларда қандай пайдо бўлган бўлсалар, худди шу тарзда ғоиб бўлиб қолишди, мен фақир бўлсам, дарҳол у ёқ бу ёқни қараб-истаб бирон қумурсқани топа олмасдан бу ҳайротомуз воқеанинг қандай сир-синоати борлигини билоломай ҳайрону ҳаста бўлганимча қолавердим, ўзимча бу митти махлуқот ўзлари ҳақида сўзланган биргина оят очилганида бир зумда йиғилиб-тўпланишлари билан биз инсонларга тўласича биз учун, бизинг дунё ва Охиратда бахт-саодатга эришимиз йўлини кўрсатиш учун нозил қилинган Қуръон оятлари атрофида қандай жамланишимиз лозимлигини ўргатгани келдилармикан, деб ўйладим ва ушбу ҳайратли лавҳани сиз азизларимга илиниб қоғозга тушириб қўйишга жазм этдим. Эҳтимол, бу ҳодисанинг тамоман бошқа ҳикмати бордир, валлоҳу аълам”.
Шайх Алоуддин МАНСУР роҳимаҳуллоҳнинг “ҚУРЪОНИ АЗИМ ТАФСИРИ” 14- китобидан.

KZhead