Азиз Саид "Мен бир бозингарман". Жонтемир ўқиган.

2023 ж. 23 Қыр.
51 Рет қаралды

* * *
Мен бир бозингарман, бугун сўнгги бор
Пардасиз саҳнага чиқаман кулиб.
Алдаб келган эдим сизларни ҳар кун.
Минг бир бор туғилиб, минг бир бор ўлиб.
Кўксимга санчилган найзалар найза
Эмас, кўзим эккан майсалар эди.
Кафтимга қўнган қуш қўшиғим тинглаб
Сизларни кулдирди, тилимни еди.
Тош билан болтани қарсиллатган мен,
Бу ёлғон ўрмонда адашган сизсиз.
Най чалдим, дарз кетган умр кўзамдан
Ишқдан маст илонлар чиқмади, эссиз.
Мен бир бозингарман, бугун сўнгги бор,
Жаранглар тиллари боғлиқ қўнғироқ.
Чироқлар ўчади, бойўғли ҳувлаб
Сарупо тикади менга минг ямоқ.
Чиқаман бўғзимда оловлар ўйнаб,
Хатони пичоқдай ютади юрак.
Кўзимда фаввора қон билан уйнаб,
Юзимга сепади - сиз учун эрмак.
Довуллар чалинар, лангарчўп синиб
Қуларкан мен дордан, сўрамам шафқат.
Қумсоат сирларим санаркан бир-бир,
Алвидо айтаман - сизларга нафрат!
Мен бир бозингарман, бугун сўнгги бор
Пардасиз саҳнага чиқаман кулиб…
Азиз Саид
@vaqt_manzili

Пікірлер
  • Malades okka❤

    @Xaqiqat_Uz4736@Xaqiqat_Uz47362 ай бұрын
KZhead