Очликнинг 10 ҳикмати Имом Ғаззолий “Иҳёу улумид-дин” китобларида ушбу ҳадисни келтирадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нафсингизга қарши очлик ва чанқоқлик билан курашинглар. Албатта бу иккисининг ажри Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчининг ажри кабидир”, дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига кирдим ва у зот алайҳиссаломни ўтириб намоз ўқиётган ҳолатларида топдим. Бас, у кишидан бунинг сабабини сўрадим. У зот алайҳиссалом: “Очлик сабабли, туриб намоз ўқишга холим йўқлигидан ўтириб намоз ўқияпман”, дедилар. Буни эшитиб мен йиғладим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.: “Йиғлама, эй Абу Ҳурайра! Албатта қиёмат кунининг шиддати Аллоҳдан савоб умидида оч юрувчи кишига етмайди”, дедилар (Мансур ривояти). “Аллоҳ таолонинг ҳузурида манзил жиҳатидан энг афзалингиз очлиги ва тафаккури узунроқ бўлганингиздир. Аллоҳ ёмон кўрадиган кишилар эса ҳар бир кўп ухловчи ва кўп еб-ичувчилардир” (Имом Ғаззолий). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қалбларингизни очлик ва дағал либос кийишлик билан мунаввар қилинглар. Албатта шайтон инсоннинг қон томирларида юради. Унинг йўлини очлик билан торайтиринглар”. Яҳё ибн Муъоз ар-Розий айтадилар: “Васваса шайтоннинг уруғидир. Агар унга ер ва сув берилса ўсади, агар бу иккиси топилмаса қуриб кетади”. Айтилди: “Ер нимаю, сув нима?”. Айтдилар: “Тўқлик васваса учун ер, уйқу эса у учун сувдир”. Айтиладики: “Дунёда очликни ихтиёр қилганлар, охиратда тўқ бўладилар. Бу дунёда тўқ бўлган инсонларнинг кўплари охиратда оч бўладилар”. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ “Иҳёу улумид-дин” китобларида бундай дейдилар: “Тўқ қорин устига овқатланиш мохов касалини келтириб чиқаради”. Саҳл ибн Абдуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Охират талабида юрган киши учун тўқликдан кўра зарарлироқ нарсани билмайман”. Айтишадики: “Агар Фиръавн оч бўлганда, худоликни даъво қилмаган бўларди”. Энг асосийси эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. айтганларидек: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади” (Муттафақун алайҳ). Ёрбек ИСЛОМ Muslim uz

❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Аллох Тало барчамизни тутган рузамизни даргохида кабул килсин Аминн.
Аллах тутган рузаларимзни аллахим кабул бусин
ОЛЛОХ СИЗЛАРДАН РОЗИ БЎЛСИН
Alloh roziligi uchun roza tutdik Allohim rozamizni qabul ayla
Аллох барчамиздан рози булсин илохим. Узи куч-кувват,офият берсин илохим, юртимизга тинчлик тилайман, хамма мусофирда юрганларни уз панохида асрасин.
Руза тутмаган кунларимдан хафа булгандим шунчалик осон булишини билганимда аллакачон бошлаган булар эдим Гуёки очликка чидай олмайман деб куркоклик килганман 4чи йил булди аллохга беадад шукр мен энди интиклик бн кутяпман руза ойи ни Рузамизни аллох кабул этсин омин
Худди мени фикримни ёзипсиз.Мен хам узимни нимжонман,етказолмайман деб юрардим.Бу йил 3 чи йил тутяпман.Оллохга бехад шукур
Ha wunaqa
Mandayam wu ahvolidi
МашаАллах ❤
Хамма руза тутганларни рузаларини оллохим кабул килсин шу каторда мени хам .
Ассалому алейкум,сахарликка турган мумин мусулмон ва мусофирда юрган азизларим.Хаммангизга рамазон муборак.Розангиз кабул булсин.Гунохларингизни Аллохим магфират килсин ва дуоларингиз ижобат булсин.Хаммамизга Аллохим хидоят офият такво ва чиройли хотима берсин.Иймонимизи мустахкам килсин.Амин.Ассалому алейкум Новосибирскдан.
Ollohim barchamizga kuch quvvat bersin
Тутган рузаларимни аллохим доргохига қабул қилсин илохим
Оллох буйук Оллоху акбар☝️
Рахмат ОЛЛОХ рози булсин
Оллох роззи булсин
Аллох сизлардан рози булсин
Olloxga ming shukur
Ассаламуалейкум байрамлар Мубарак булсин розаларимиз кобул булсин
Субуханаллах Альхамдиллулох Аллохи Акбар
Биргина абет емаса шунча файдами зайрон колдим👍
Насиб булса мен рузани оиламиз бн хар йили тутиб беришга харакат киламан
MaShaAlloh❤❤
Бугун Руза Тутдингизми
Нафакат бугун Бир ой тулик тутишимиз керак иншааллох шавол ойидан Яна олтикунни уласак Бир йилни Руза тутган савобимни оламиз иншааллох
руза тутганди хамма билиш шарт эмас
Olloh buyukdur astahfirilloh
Советлар даврида бизга роза тутманглар таьлим беришарди.Оллохга шукур хозир хич ким индамайди
Алхамдулилах
😮
АЛЛОХрози булсин
Руза. Нафсни. Тияади